
Тошкентда ташкил этилаётган, 22 ёшгача бўлганлар ўртасидаги бокс бўйича Осиё чемпионатининг финал баҳслари қизғин тарзда бўлиб ўтмоқда. Ҳозирга қадар икки вакиламиз олтин медални қўлга киритиб улгурди. Бугунги кун дастуридан ўрин олган учинчи финалчимиз -52 кг вазн тоифасидаги Феруза Казакаова анчагина жиддий рақиб саналувчи Япония вакиласи Ринка Киношитага қарши баҳс юритди.
1-раундданоқ Казакова фаол тарзда, 1-рақамли бўлиб ҳаракат қила бошлади. Япониялик боксчи эса, қарши ҳужумларда хавфлироқ кўринди. Бироқ, барибир аниқроқ ҳаракат қилган вакиламиз. Дастлабки раундни ўз фойдасига ҳал қилди.
Иккинчи раундда ҳам устунлик Казакова тарафида бўлди ва бу раундни ҳам тўлиқ тарзда ўз фойдасига ҳал қилди. 3-раунд ҳам юқоридагилар каби сценарий остида кечди ва якунда юртдошимиз ҳақли тарзда ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.