15:10 / 29.01.2022
806

Нигина Ўктамовада Осиё чемпионати кумуш медали

Нигина Ўктамовада Осиё чемпионати кумуш медали
Бокс бўйича 22 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал баҳсларининг навбатдагиси -54 кг вазн тоифасида бўлиб ўтди. Унда яна бир юртдошимиз 2021 йилги бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатининг "Энг яхши боксчиси" номинацияси ғолибаси Нигина Ўктамова мўғулистонлик Энкжаргал Мунгутсетсег билан жанг олиб борди.

Бўй ва қўл узунлиги жиҳатидан мўғул боксчиси устунроқ экнлиги билан бироз Ўктамовага ноқулайлик туғдирди ва 1-раундда кичик устунлик унга ёзилди.

2-раундда йўқотилган раундни тенглаштириш учун вакиламиз олдинга ташланди ва кетма-кет хужумлар уюштира бошлади. Энкжаргал эса "жеб" зарбаларини ишга солиб очколар йиғишга ҳаракат қилди. Бироқ, анчагина аниқроқ ҳаракат қилган ҳамюртимиз 2-раундни ўз фойдасига ҳал қилди.

3-раунд ҳам қизиқарли тарзда кечиб, очиқ жангнинг гувоҳига айландик. Якунда, омад Мўғулистон вакиласига кулиб боқди ва Ўктамова Осиё чемпионатининг кумуш медаль соҳибасига айланди!

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нигина Ўктамовада Осиё чемпионати кумуш медали