Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида Тожикистонда ўтказилган “CAFA Womenʼs Futsal Championship 2022” мусобақасида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси билан учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққан ЎФA биринчи вице-президенти Равшан Эрматов терма жамоа аъзоларини табриклар экан, аёллар футболига оид бир муҳим маълумотни ҳам айтиб ўтди. Унга кўра аёллар футболини янги босқичга олиб чиқиш ва ривожлантириш йўлида ЎФA япониялик тажрибали мураббийларни жалб қилган.
- Япония жаҳон чемпионатида доимий иштирок этиб келади, мутахассислари ҳам халқаро миқёсда катта тажрибага эга ҳисобланади. Шу сабабли, аёллар футболига Мидори Ҳонда бош мураббий этиб тайинланди, - деди Равшан Эрматов.
Эслатиб ўтамиз, ЎФА бир неча кун аввал ушбу мураббий билан дастлабки музокара ўтказилгани борасида хабар берганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди