2 052
Бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 1-ўринни эгаллади
Фото: Бокс федерацияси
Тошкент шаҳрида 20—29 январь кунлари бокс бўйича ёшлар (22 ёшгача) ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
Тарихда илк маротаба ўтказилган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари умумжамоа ҳисобида 20 та медални қўлга киритиб, биринчи ўринни эгаллади.
Эркаклар ўртасидаги баҳсда ўзбекистонлик спортчилар 12 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритган бўлса, аёлларда бу кўрсаткич 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронзани ташкил қилди.
Қайд этиш керак, 29 январь кунги эркаклар ўртасидаги баҳсларда 12 нафар ўзбекистонлик боксчи финалда жанг ўтказди ва уларнинг барчаси ғалабага эришди.
Осиё чемпионатида совриндор бўлган ўзбекистонлик боксчилар:
Эркаклар:
Олтин:
Асилбек Жалилов — 48 кг;
Муҳаммадқодир Мамиржонов — 51 кг;
Шаҳзод Музаффаров — 54 кг;
Дилшод Абдумуродов — 57 кг;
Хуршидбек Расулжонов — 60 кг;
Руслан Абдуллаев — 63,5 кг;
Жавлонбек Йўлдошев — 67 кг;
Азиз Тожиев — 71 кг;
Абдулазиз Абдупаттаев — 75 кг;
Жасурбек Йўлдошев — 80 кг;
Тимур Мержанов — 86 кг;
Жаҳонгир Зокиров — 92+ кг.
Бронза:
Жавоҳир Тоғаймуродов — 92 кг.
Аёллар:
Олтин:
Фарзона Фозилова — 48 кг;
Сабина Бобоқулова — 50 кг;
Феруза Казакова — 52 кг;
Моҳинабону Абдуллаева — 63 кг.
Кумуш:
Нигина Ўктамова — 54 кг.
Бронза:
Ситора Турдибекова — 57 кг;
Дилфуза Бекова — 60 кг.
Маълумот учун, мазкур мусобақага Қозоғистон терма жамоаси ташриф буюрмади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Родри "Олтин тўп" учун сўровномада кимга овоз бергани маълум бўлди