15:15 / 30.01.2022
1 134

"Бунёдкор" бу йил кимлар билан янги шартнома имзолади?

"Бунёдкор" бу йил кимлар билан янги шартнома имзолади?
Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган "Бунёдкор" ўтган мавсум жамоа либосида тўп тепган бир қатор футболчилар билан шартномани узайтирди. Хусусан, Ғайрат Азизхўжаев, Сирожиддин Башриддинов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Музаффар Олимжонов, тожикистонлик Давронжон Эргашев ва қирғизистонлик Одилжон Абдураҳмонов 2022 йилги мавсумда ҳам “Бунёдкор” шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, клуб тарбияланувчиси, ўтган мавсумни “Турон” ва “Андижон” жамоалари сафида ўтказган ҳимоячи Сардорбек Хурсандов ҳамда 2021 йил иккинчи даврада ижара асосида “қалдирғочлар” аъзосига айланган Фарҳод Мираҳматов ҳам энди ҳуқуқий жиҳатдан “Бунёдкор”га тегишли.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт