Ҳадемай Ўзбекистон чемпионатининг 2022 йилги мавсуми бошланади. Унгача эса жамоалар таркибларни кучайтириш билан оввора. Мухлисларнинг ҳам янги мавсумдан умиди катта. Вилоят жамоалар амалга ошираётган трансферлар кўпчиликни ҳайратга солмоқда.
Ўз навбатида, аксарият футбол жамоатчилиги орасида Суперлига формати бораси баҳс-мунозаралар ҳам йўқ эмас. Яъни чемпионат формати ўзгартирилиши керакми ёки йўқ? Бу борада ҳар ким турли гапларни айтмоқда. Ҳа айтганча, бир неча кун аввал ПФЛ янги мавсум регламентини тақдим этди. Унда Суперлига 26 турдан иборат эканлиги, жамоалар 13 бор уй, 13 марта меҳмонда ҳаракат қилиши кўзда тутилган.
Бу борада мутахассислар қандай фикрда эканлигини сизларга маълум қилиб борамиз. Дастлаб айни пайт Қатарда жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси аъзоси ҳисобланган Алишер Никимбаевнинг фикрларини тақдим этамиз.
- Рақобатбардош чемпионат бўлиши учун Суперлига формати ўзгартирилиши керакми?
- Рақобатбардош ёки савияли чемпионат бир-бирига тўғри келмаслиги мумкин. Масалан, АПЛ савияли ва дунёнинг энг кучли чемпионати. У ерда энг кучли мураббийлар, футболчилар ўйнамоқда. Лекин рақобатбардош чемпионат деганимиз билан турнир жадвалига қарасак бир йили қайсидир жамоа 10 очко фарқ билан ғолиб чиқади, яна бирор клуб катта тафовут билан чемпион бўлади. Бу мавсум АПЛнинг ярми ўтди ва чемпион номи деярли аниқ. Бир неча йил аввал чемпион номи охирги турда ҳал бўлган. Буни рақобатбардош дея оламизми ёки савияли лига? Ўзи бизга қанақа чемпионат керак: рақобатбардошми ёки савияли? Бу биринчи масала. Иккинчи масала, рақобатбардош чемпионат бўлиши учун биттадан ўйин керак, кубок баҳсларига ўхшаб. Шунда ҳар бир учрашув қизиқ кечади.
Англияда “Манчестер Сити” айни пайтга келиб чемпионликни ҳал қилди. Муддатидан аввал 1-ўрин соҳиби аниқ бўлса ҳам инглизлар чемпионат форматини ўзгартирмаяпти. Англияда 1888 йилдан бошлаб қанақа форматда ўйнаган бўлса, ҳалигача шундай. Улар жамоалар сонини ҳам камайтирмайди. Иштирокчилар камроқ бўлса кучли жамоалар тўқнашувининг ортиши телевидение учун ҳам яхшироқ дейишимиз мумкин. Бироқ ташкилотчилар 20 та жамоа билан чемпионат ўтказмоқда. Нега?
Биринчидан, Англия футболи фақатгина 10 та жамоадан иборат эмас. Улар мухлислар, бошқа клублар ҳақида ўйлайди. Кучли жамоаларнинг ўзаро тўқнашуви четда турган ишқибозларга қизиқ. Англиялик мухлисларга эмас. Шунинг учун ўтган йили Суперлига тузамиз дейилганда, мухлислар қарши чиқди. Хаттоки гранд клубларнинг ишқибозлари бунга йўл қўймади. Биз оддий жамоалар билан ўйнашимиз керак деган фикрларни илгари сурди.
Иккинчидан, агар “Ливерпуль” мураббийи ёшларни майдонга тушириши ёки янги тактикани синаб кўриш учун ҳам бошқа одддий клубларга қарши ўйинлар керак. “Ливерпуль” бу тур МЮ, кейин ПСЖ, “Реал” билан тўқнаш келса, ёшларга қачон имконият берилади?
Шу боис ҳозирги формат ёрдам беряпти. Чунки камида 38 тур бор АПЛда. Жароҳатлардан кейин қайта олиш ва бошқа жиҳатларга кўра узоқ давом этадиган мусобақага мослашиш осонроқ.
- Бизнинг футболга қандай формат мос келади, деб ўйлайсиз ва нима учун?
- Фикримча, Суперлигада 16 та жамоа қатнашиши керак. Бу шахсий фикрим. Чемпионат формати икки даврадан ибора бўлиши лозим. Чунки Ўзбекистон ҳудудидаги аҳолини инобатга олиш даркор. Кимдир мен ишлаётган Қатарда 12 жамоа ўйнамоқда, 2023 йилдан иштирокчилар сони 10 тага туширилиши режалаштирилган, дейиши мумкин. Лекин Қатарда умумий аҳоли сони 2 миллион 7 юзминг. Бу Тошкент аҳолисидан ҳам кам. Маҳаллий аҳлои 300 мингни кўрсатмоқда. Қатардаги жами клублар 20 та. Улардан 17 таси профессионал, 3 таси ҳаваскор клублар. Ўша 3 клуб юлдузлар лигасига чиқиш ҳуқуқига эга эмас. Демак, 300 минг аҳолига 17 та проффессионал клуб бор. Деярли ҳар 20 минг аҳолига битта клуб тўғри келади. Бу рақамларга эътибор бериш лозим. Ўзбекистонда эса 35 миллион одам бор. Бир миллионга битта клуб бўлса, у ҳолда 35 та профессионал клуби бўлиши керак. Шунинг учун бу икки давлатни солиштириш нотўғри.
Бекзод Исаев
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди