"Пахтакор" иккита легионер билан деярли келишиб қўйди

"Пахтакор" иккита легионер билан деярли келишиб қўйди
Пахтакор” клуби ҳам селекция ишларини давом эттиряпти. Тез орада жамоа сафида яна янги номлар пайдо бўлади.

Sports.uz олган маълумотга кўра, “Пахтакор” иккита легионер билан музокараларни якунлаш арафасида. Бу футболчилар марказий ҳимоячи ва ҳужумчи ҳисобланади. Улардан бири англиялик бўлиб, у эртага Тошкентга етиб келади ва жамоа машғулотларига қўшилади.

Яна бир легионер эса “Пахтакор”нинг Туркиядаги йиғинида қўшилиши кутиляпти. Маълум бўлишича, клуб легионерлар билан 99 фоизга келишиб қўйган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар