00:07 / 31.01.2022
1 387

Ўзбекистонлик дзюдочи Португалияда олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик дзюдочи Португалияда олтин медални қўлга киритди
Алмада шаҳри мезбонлигида ўтаётган Португалия Гран-присининг иккинчи кунги баҳсларида ўзбекистонлик дзюдочи Муроджон Йўлдошев олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси хабар бермоқда.

-73 кг вазн тоифасидаги финалда Муроджон Йўлдошев испаниялик Салвадор Касес Рокага қарши курашди. Йўлдошев рақибини иппон баҳоси билан мағлубиятга учратиб, олтин медал соҳибига айланди.

Миллий олипия қўмитаси хабарига кўра, Муроджон фаолиятида илк бор IJF таснифидаги мусобақада медаль қўлга киритган ва Португалия Гран-Приси олтин медали билан бирга қимматли 700 рейтинг очкосига ҳам эга бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Алмада шаҳрида дзюдо бўйича мукофот жамғармаси 100 минг долларни ташкил этувчи Португалия Гран-Приси бўлиб ўтмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик дзюдочи Португалияда олтин медални қўлга киритди