date
views 1 364

Рўзиқул Бердиев Суперкубокни Яйпанда ўтишига қандай муносабат билдирди?

Рўзиқул Бердиев Суперкубокни Яйпанда ўтишига қандай муносабат билдирди?
ЎзПФЛ 2022 йилдаги илк расмий футбол беллашуви, Ўзбекистон Суперкубоги бўлиб ўтадиган стадион номини эълон қилди. Унга кўра, бу йилги Суперкубок учун баҳсга Яйпаннинг “Ўзбекистон” стадиони мезбонлик қиладиган бўлди.

27 февраль куни бўлиб ўтадиган Суперкубок учрашуви ҳақида “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрини билдириб ўтди.

Суперкубок учрашувлари бир неча йиллардан буён бетараф майдонларда бўлиб ўтмоқда. Бу йилги Суперкубок учун бўлиб ўтадиган беллашув Яйпанда бўлишини тўғри танлов деб ҳисоблайман. Чунки охирги йилларда “Турон” клуби мутасаддилари футбол учун жуда катта ишларни амалга оширди ва ажойиб ўйингоҳ барпо этилди. 27 февраль куни Яйпанда катта футбол байрами бўлиб ўтишига ишончим комил”, - дейди Рўзиқул Бердиев.

"Насаф" матбуот хизмати.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев Суперкубокни Яйпанда ўтишига қандай муносабат билдирди?
-->