22:14 / 01.02.2022
857

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси япониялик мураббий бошчилигида йиғинга киришди

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси япониялик мураббий бошчилигида йиғинга киришди
Мамлакатимизда аёллар футболини янги даражага олиб чиқиш учун навбатдаги қадам ташланди. Ўзбекистон аёллар ТЖга хорижлик мутахассис бош мураббий этиб тайинланди.

Бугундан эътиборан Ўзбекистон аёллар терма жамоасида япониялик мураббий - Мидори Ҳонда иш бошлади. Шу куннинг ўзидаёқ хорижлик мутахассис бошчилигида вакилларимиз йиғинга киришишди. "Чиғатой" майдонида бўлиб ўтган илк машғулот кўтаринки руҳиятда бошланди.

Футболчилар дастлаб кайфиятни кўтарувчи машқларни мураббий билан биргаликда бажаришди. Мидори Ҳонда машғулот олдидан ўзининг илк таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Ўзбекистон аёллар терма жамоасида ишни дастлаб нимадан бошлаяпсиз?
- Биринчи ўринда энг муҳими шуки, аёллар терма жамоасида футболчиларнинг ўзига бўлган ишончи. Яъни ўйинчи олдиндаги учрашувни юта олишига ўзини ишонтира олиши керак. Иккинчидан - менталитет.

- Янги иш жойингизни қай даражада ўргандингиз ва бўлғусида нимага эътибор бермоқчисиз? Услубингиз қандай?
- Аввало тўпни ўзимизда яхши назорат қила олишимиз зарур. Мақсадимиз олимпия ўйинларига чиқиш. Футболчи қилаётган ишини севиши даркор.

- Ҳали катта ютуқларни қўлга киритмаган жамоада совринлар сари илк қадам қандай бўлади?
- Менинг тактикамда юқорида айтганимдек асосий нарса тўпни узоқ вақт ўзимизда ушлаб туриш. Шунчаки рақибга бериб юбориш нотўғри. Тўпни меники, деб ўйлашни ўргатмоқчиман.

- Мақсадингиз қандай?
- Мен японман, жамоам эса ўзбек. Шу боис ўзбекистонлик аёллар билан алоқани мустаҳамлаб олишни режалаштирганман. Мамлакатда аёллар футболини ривожлантириш мақсадларимдан бири ҳисобланади.


















- Ўзбекистон аёллар терма жамоасида ишни дастлаб нимадан бошлаяпсиз?

- Биринчи ўринда энг муҳими шуки, аёллар терма жамоасида футболчиларнинг ўзига бўлган ишончи. Яъни ўйинчи олдиндаги учрашувни юта олишига ўзини ишонтира олиши керак. Иккинчидан - менталитет.

- Янги иш жойингизни қай даражада ўргандингиз ва бўлғусида нимага эътибор бермоқчисиз? Услубингиз қандай?

- Аввало тўпни ўзимизда яхши назорат қила олишимиз зарур. Мақсадимиз олимпия ўйинларига чиқиш. Футболчи қилаётган ишини севиши даркор.

- Ҳали катта ютуқларни қўлга киритмаган жамоада совринлар сари илк қадам қандай бўлади?
- Менинг тактикамда юқорида айтганимдек асосий нарса тўпни узоқ вақт ўзимизда ушлаб туриш. Шунчаки рақибга бериб юбориш нотўғри. Тўпни меники, деб ўйлашни ўргатмоқчиман.

- Мақсадингиз қандай?
- Мен японман, жамоам эса ўзбек. Шу боис ўзбекистонлик аёллар билан алоқани мустаҳамлаб олишни режалаштирганман. Мамлакатда аёллар футболини ривжолантириш мақсадларимдан бири ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон аёллар терма жамоаси япониялик мураббий бошчилигида йиғинга киришди