18:05 / 02.02.2022
1 126

Эрон ва Жанубий Корея жаҳон чемпионатида! Плей-оффга ким чиқади?

Эрон ва Жанубий Корея жаҳон чемпионатида! Плей-оффга ким чиқади?
ЖЧ саралаш баҳсларини Эрон ва Жанубий Корея муваффақиятли якунлади. Учинчи босқич тугашига яна иккита тур қолди. Ҳар икки кучли терма жамоа эса муддатидан олдин мундиал йўлланмасини қўлга киритди. Энди ушбу гуруҳга алоқадор фақат бир савол қоляпти: қайси жамоа учинчи ўринни эгаллаб, плей-оффга йўл олади?

Шуни айтиш мумкин, охирги ўринни банд этиб турган Сурия плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди. Буёғига кураш учта терма жамоа орасида кечади. Булар - БАА, Ливан ва Ироқ. Ҳозирда БАА терма жамоаси 9 очко билан учинчи ўринда боряпти. Ливан ҳисобида 6, Ироқда эса 5 очко бор.

Қуйида бу уч жамоанинг кейинги 2 турдаги ўйинларини келтириб ўтамиз.

24 март. 9-тур
Ироқ - БАА
Ливан - Сурия

29 март. 10-тур
Эрон - Ливан
БАА - Жанубий Корея
Сурия - Ироқ

Демак, келаси турни БАА сафарда Ироққа қарши ўтказади. Агар бу ўйинда амирлик футболчилари ғалаба қозонса, Ироқ мундиалга чиқиш орзуси билан хайрлашади. Ливан эса охирги ўриндаги Сурияни қабул қилади.

Ва ниҳоят сўнгги турда БАА ўз майдонида ЖЧга чиқиб бўлган Жанубий Корея билан ўйнайди. Ливан Теҳронда Эрон меҳмони бўлса, Ироқ ҳам сафарда Сурияга қарши баҳс олиб боради. Хўш, сизнингча қайси жамоа гуруҳда учинчи ўринни эгаллайди?

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эрон ва Жанубий Корея жаҳон чемпионатида! Плей-оффга ким чиқади?