933
Си Цзиньпин: «Хитой Олимпиада ўйинларини ўтказишга тайёр ва унинг хавфсизлиги учун ҳамма нарсани қилади»
Фото: «ТАСС»
Хитой Пекинда 2022 йилги қишки Олимпиада ўйинларини ўтказишга тўлиқ тайёр ва хавфсизликни таъминлаш бўйича барча зарур чораларни кўради. Бу ҳақда Халқаро Олимпия Қўмитасининг 3 февраль кунги сессиясида Хитой етакчиси Си Цзиньпин маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Пекинда ўтказиладиган Олимпиада эртага кечқурун очилади. Бутун дунё эътиборини Хитойга қаратади ва мамлакатимиз тайёр. Олимпиада ўйинлари ёрқин ва дабдабали ўтиши учун барча нарсани қиламиз», — дейди давлат раҳбари.
Хитой етакчисининг сўзларига кўра, замонавий дунё жиддий ўзгаришлар ва юз йилликдаги биринчи пандемия таъсири остида чуқур трансформация ҳамда инсоният учун жиддий синовлар даврига кирмоқда.
«Биз Олимпия ғоясини амалга ошириш тарафдоримиз. Қишки Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш орқали биз Хитойда 300 миллион кишини қишки спорт турларига муваффақиятли жалб этдик. Шунингдек, биз Хитойда минтақавий ривожланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, инновацион ечимлар ва одамларнинг турмуш даражасини яхшилашга кўмаклашдик», — дея қўшимча қилади Си Цзиньпин.
Аввалроқ АҚШ ва Австралия ортидан Британия ҳам Пекинда ўтказиладиган Олимпиада ўйинларига дипломатик бойкот эълон қилган эди. Дипломатик бойкот расмий делегацияларнинг Олимпиадага боришдан бош тортишини англатади. Ушбу чекловлар спортчиларга таъсир қилмайди.
XXIV қишки Олимпиада ўйинлари Пекинда 2022 йилнинг 4—20 февраль кунлари бўлиб ўтади. 4—13 март кунлари Хитой пойтахти Паралимпия ўйинларига мезбонлик қилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди