Шавкат Мирзиёев 4 февраль куни Хитойнинг Пекин шаҳрида XXIV қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, тадбир хорижий давлатлар етакчилари, расмий делегациялар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирокида Пекиндаги «Қуш уяси» миллий стадионида бўлиб ўтган.
«Маросим бадиий дастури ХХР раиси Си Цзиньпин томонидан илгари сурилган «Инсоният умумий тақдири ҳамжамияти» концепциясини ўзида мужассам этган бўлиб, Хитой халқининг қадимий тарихи ва бой маданияти, жаҳон иқтисодиёти пешқадами сифатида эришаётган улкан муваффақият ва ютуқлари, халқаро олимпия ҳаракатининг руҳи ва қадриятларини акс эттирди», — дейилади хабарда.
Маросимдан сўнг Миллатлар паради бўлиб ўтди. Қишки Олимпиадада иштирок этаётган мамлакатларнинг спорт делегациялари, шу жумладан, Ўзбекистон жамоаси стадион бўйлаб юрди. Ўйинларда Ўзбекистон номидан қатнашаётган тоғ чанғичиси Комилжон Тўхтаев мамлакат байроғини кўтариб ўтди.
Ёрқин спорт байрами авжида Олимпия олови ёқилди. Маросим байрамона мушакбозлик билан якунланди.
4—20 февраль кунлари ўтказиладиган Олимпия мусобақаларида спортнинг 15 та йўналиши бўйича 109 та медаллар тўплами ўйналади, улар учун дунёнинг 95 мамлакатидан 4 мингдан зиёд спортчи курашади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди