
"Кьево" ва "Пиза" жамоалари собиқ ҳужумчиси Давиде Москарделли Il Diabolico e Il Divino билан подкастда "Рома"нинг ёш ҳужум чизиғи ҳақида гапирди. У Тэмми Абрахам ва Николо Заньоло ҳақида илик гапларни айтди ва ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ҳақида ҳам тўхталди.
"Шомуродов яхши бошламади, у катта мақсадлар билан ҳаракат қилиши керак. У ўзини тўлиқ кўрсата олмаяпти. Аммо, Рим - бошқаларга нисбатан осон бўлмаган ўзгача жой. Аммо, унда кўрсатиш учун сифатлар бор, Элдор буни ўтган мавсумда "Женоа"да ўйнаган пайти намойиш этди.
Баъзида керак бўладиган барча нарса - қийин вазиятдан чиқиб кетиш учун катта ўйинлардаги ҳаракат ёки катта гол", - дейди Москарделли.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов ўтган ёзда "Женоа"да "Рома"га 17,5 млн евро+бонуслар эвазига ўтганди. Ҳужумчи жорий мавсум 26та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 5та ассист қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар