819
Диего Симеоне: "Хави 2016 йилда "Атлетико"нинг услуби катта жамоалар учун эмаслигини айтганди. Энди у..."
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Барселона"га қарши Ла Лига 23-тур доирасидаги ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
"Хави 2016 йилда "Атлетико" ўйнаётган услуб катта жамоалар учун эмаслигини айтганди. Ҳозир эса у ўзи хоҳлаган ўйинни, клубдаги йиллар давомида ўрганилиб қолган услубни қўйиш имкониятига эга бўлади. Биз рақибга муаммо туғдирадиган тарзда ўйнашга ҳаракат қиламиз.
Агар сиз бутун умрингизни муайян шароитларда ўтказган бўлсангиз, бошқаларни тушунмайсиз. Мен унинг фикрларига ҳурмат билан қарайман, у бутун фаолияти давомида "Барселона"да ўйнаш учун етарли маҳоратга эга эди. Шериклари ҳам буюк футболчилар эди, улар катта муваффақиятларга эришишди. Энди у ўзини мураббий сифатида кўрсатиши керак ва у муваффақиятга эришишига ишонаман.
Менга "Барселона"нинг қандай ўйнаётгани ёқади. У ўз фалсафасини сингдирди. У жамоанинг ушбу услубга амал қилишини таъминлаш учун барча нарсаларга эга.
"Атлетико"га келганимдан бери "Барселона" ҳар доим барча мусобақаларда ғалаба қозониш учун курашган. Бизни рақобатчимизга қарши муҳим ўйин кутмоқда, баҳс қизиқарли бўлади. Биз ҳалигача "Барса"ни уйида мағлуб эта олмаганмиз", - дейди Симеоне. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди