Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси БАА мамлакатида бўлиб ўтган "Fujairah Open" мусобақасида иштирок этди. Унда вакилларимиз 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами 7 та медаль қўлга киритишди. Таэквондо федерацияси матбуот хизмати терма жамоа бош мураббийи Павел Хан билан суҳбатлашди.
"Умуман олганда мусобақа яхши ўтди. Кўплаб давлатлар асосий спортчилари билан иштирок этишди. Бизнинг таэквондочилар 6-7 ойдан буён халқаро мусобақада иштирок этишмаганди. Аммо шунга қарамай спортчиларимизнинг натижалари ёмон бўлмади. Муносиб иштирокдан хурсандман.
Улуғбек Рашитов Олимпиададан кейинги биринчи халқаро мусобақасида қатнашди ва олтин медални қўлга киритди. У энг юқори спорт формасида бўлмаса ҳам чемпион бўлди. Асосийси у ўзи учун муҳим 20 баллга эга бўлди.
Омонжон Отажонов ва Ирода Миртожиева учун бу катталар ўртасидаги биринчи халқаро мусобақа эди. Улар катта тажрибага эга бўлишди", - деди Павел Хан. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди