Осиё футбол конфедерацияси Чемпионлар лигаси мавсумининг куз-баҳор тизимига ўтганини расман эълон қилди. Шу кунгача мусобақа баҳор-куз тизимида ўтказилаётганди. Бу кейинги йилдан амалга ошади. Жорий мавсум эса 2022 йилнинг март ойида бошланиб, 2023 йилнинг февралида тугайди. Яъни Ғарб минтақасидаги гуруҳ босқичи ўйинлари 7-27 апрель кунлари марказлашган ҳолда бўлиб ўтади. Нимчорак, чорак, ярим ва финал баҳслари эса 2023 йил февраль ойида ўтказилади.
Ушбу ўзгаришдан сўнг клубларимиз ОЧЛда яхшироқ натижага эришиши учун балки биз ҳам Суперлигани куз-баҳор форматига ўтказишимиз керакдир, деган фикрлар йўқ эмас. Бунга қаршиликлар етарли. Чунки бу тизимга ўтиш учун шароитга эга эмасмиз. Ҳўш, бу борада мутахассислар қандай фикрда?
Айни пайт Қатардаги жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси аъзоси ҳисобланган Алишер Никимбаевнинг фикрларини тақдим этамиз.
- ОФК куз-баҳор тизимига ўтганини эълон қилди. Клубларимиз Осиё чемпионлар лигасида яхшироқ натижага эришиши учун биз ҳам Суперлигани куз-баҳор тизимига ўзгартиришимиз керакми?
- Буни Россия мисолида қарасак, фарқ катта эмас. Битта устун жиҳати шундаки, чемпион ноябрда ёмон майдонларда эмас, майда яхши майдонларда ҳал бўляпти. Мавсум оралиғи 2-3 ой ўрнига 1 ойни ташкил қилди. Қишда руслар ўйнамаяпти. Чунки стадионлар ичидаги иситиш тизими ҳаммасида ҳам яхши эмас.
Балки Ўзбекистон чемпионати ҳам ўзгартирилса яхши бўлиши мумкин. Бизда ҳам ноябргача майдонлар ҳолати қониқарли бўлмайди. Шу боис Суперлигада чемпион номи май - июнда аниқланса, шу томондан ютуқдир…
ОЧЛ августда бошланадиган бўлса, демак янги чемпион, яъни 2 ойлик чемпион мусобақада қатнашади. Лекин бир томони борки, клубларнинг бюджетлари асосан йил охирида тузилади. Масалан, клуб майда чемпион бўлди. Августда ОЧЛда қатнашиши керак. Жамоанинг ҳаражатлари кўпайиб кетмоқда. Бунинг олдини олишнинг қандай иложи бор?
ОЧЛ учун мавсумни ўзгартирадиган бўлса, кейинги йили жамоа қайси мусобақада қатнашишини декабрда билмайди. Бунда балки аввалдан кўпроқ бюджетни режалаштириш керакдир. Бу томонини ҳам ўйлаб кўриш даркор. Бунинг ўзига яраша плюс ва минуслари бор.
Бекзод Исаев
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Японияда тиш ўстирувчи дунёдаги биринчи дори синовдан ўтказилади
Анвар Ғофуров: "Бунёдкор" U19 га ўтказилиши, хорватиялик мураббийларнинг кетиши ва Зейтуллаевнинг келиши ҳақида
Россия қўшинлари Украина шарқидаги иккита аҳоли пунктини тўлиқ эгаллади
Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди