date
views 2 411

Моуриньо Шомуродовни ўйнатмаган ўйиндан сўнг нималар деди?

Моуриньо Шомуродовни ўйнатмаган ўйиндан сўнг нималар деди?
“Рома” ўз олдига ғолиб чиқиш вазифаси қўйилган Италия кубогидан чиқиб кетди. “Бўрилар” чорак финал учрашиними Миланда “Интер”га қарши ўтказиб, 0:2 ҳисобида енгилди.

Жозе Моуриньо кетма-кет иккинчи учрашувда Элдор Шомуродовни ўйинга туширмади. Бой берилган баҳсдан сўнг Моуриньо ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

- Мен бу ерга “Рома” ва унинг мухлислари учун ғалаба қозониш мақсадида келгандим. Биз ўйинни бой бердик, лекин дастлабки беш дақиқани инобатга олмаганда, “Рома” қудратли “Интер”га қарши яхши ўйнаганини айтишим мумкин.

Биринчи бўлимда гол уриш учун бир жуфт яхши вазият бўлди танаффусдан кейин биз ташаббусни ўз томонимизга оғдириб бордик. Албатта, биз кўп вазият ярата олмадик, чунки “Интер”нинг ҳимоячилари зўр. Барибир биз яхши ўйин кўрсатдик
, - деди Жозе Моуриньо.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Моуриньо Шомуродовни ўйнатмаган ўйиндан сўнг нималар деди?