Ўзбекистон ҳамда Япония футбол ассоциациялари ўртасида ўтказилган музокаралардан сўнг юртимизда фаолият юритиш учун япониялик таниқли болалар ва ўсмирлар футболи мутахассиси Тецуя Цутида таклиф этилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.
Юртимизга ташриф буюрган мутахассис билан узоқ муддатли шартнома шартлари муҳокама қилинди, шунингдек, ЎФА қошидаги 14 та болалар ва ўсмирлар академияларининг иш фаолиятини тизимли йўлга қўйиш, иқтидорли футболчиларни селекция қилиш, ўқув-машғулот жараёнларини самарали олиб бориш, ёш футболчиларни тўғри овқатланиш меъёрлари, витаминизация жараёнлари ва бошқа бир қанча муҳим масалалар ҳақида атрофлича келишиб олинди.
ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов учрашув давомида японларга хос бўлган профессионализм ва ишга бўлган ёндашув юртимиздаги болалар футболига зарур эканлигини таъкидлаб ўтди.
Маълумот учун, Тецуя Цутида 23 йил давомида Япониянинг энг номдор клубларидан бири бўлган “Кашима Антлерс”нинг ёшлар жамоаси мураббийи сифатида ишлаган.
Бундан ташқари, U12, U15 ва U18 тоифаларидаги футбол жамоаларига раҳбарлик қилган. Япония миллий терма жамоасига 20 дан ортиқ футболчиларни етиштириб берган. Шунингдек, Цутида 2016 йилдан буён “C” тоифали мураббийлар учун, 2017-йилдан эса “Б” тоифали мураббийлар учун инструктор сифатида таълим бериб келмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди