Сенегал миллий терма жамоаси сафида Африка Миллатлари кубоги соҳибига айланган ва турнирнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритган “Ливерпуль” ҳужумчиси Садио Мане мавсум якунланиши билан бошқа жамоага ўтишга тайёр эканини эълон қилди.
Аниқроқ айтганда, сенегаллик ҳужумчи “Барселона” ёки “Реал”дан таклиф бўлса, уни қабул қилишини яширмаяпти.
“Ливерпуль” муваффақиятларини таъминлаб келаётган Муҳаммад Салоҳ, Садио Мане ва Роберто Фирминонинг амалдаги шартномаси бир йилдан сўнг якунланади. Клуб ҳозирча уларнинг бирортаси билан янги битим тузгани йўқ.
Садионинг бундан қарорга келишига “Ливерпуль” мутасаддилари уни янги шартнома бўйича музокарага таклиф қилмагани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Апрелда 30 га кирадиган Садио Мане янги битимга имзо чекиши учун маошини сезиларли даражада оширилишини талаб қилиши айтилмоқда. “Ливерпуль” эса унинг ёшидаги ўйинчиларга юқори маош тўламайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди