856
"Илк турда "Пахтакор"ни қабул қилиш биз учун шараф, рақибга жиддий қаршилик кўрсатамиз" — "Динамо" устози
Кеча Суперлига учун қуръа ташланганидан хабардорсиз. Яна элитага қайтган Самарқанднинг “Динамо” клуби ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қиладиган бўлди. Шу сабабли “Динамо” бош мураббийи Предраг Роган бўлажак баҳс тўғрисида фикр билдирди.
“Мен қуръа ҳақида ўйламагандим. Қолаверса, қандай рақиб тушиш-тушмаслиги борасида менда бирор-бир хоҳиш ё тахмин бор эди, дея олмайман. Чунки шундоқ ҳам биз лигадаги ҳар бир рақиб билан уйимизда ва сафарда ўйнаймиз.
Энди қуръа натижаларига кўра, кимлар билан тўқнаш келишимиз ойдинлашди. Бинобарин, дастлабки турда мамлакатнинг кўп карра чемпиони саналадиган “Пахтакор”ни қабул қилиш биз учун катта шарафдир. Ўзимизни майдон эгасидек тутишга ҳаракат қиламиз ва номдор рақибга жиддий қаршилик кўрсатиш пайида тўп суришимиз тайин.
Аммо, тан оламан, бундай кучли рақиб билан илк турданоқ тўқнаш келиш ҳар қандай иштирокчисига осон бўлмасди. Бошқа томондан олиб қараганда, бу самарқандлик ишқибозларни яхши ўйин билан қувонтириш учун ажойиб имконият ҳисобланади.
Фурсатдан фойдаланган ҳолда маҳаллий ишқибозларимизни стадионга максимал даражада ташриф буюришларини ва бизни зўр бериб қўллаб-қувватлашларини сўраб қолардим. Ўз навбатида йигитларимиз “Динамо” шарафини муносиб ҳимоя қилиш истагида эканликларини айтиб ўтмоқчиман.
Олға, “Динамо”! Биргаликда ғалаба қозонамиз!”, - дея фикрини якунлади, мураббий. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди