“Рома” А Сериянинг навбатдаги турида “Сассуоло” меҳмони бўлиб, уч очколи ўйинда базўр мағлубиятдан қутилиб қолди. Биз учун аҳамиятлиси, Моуриньо танқидига учраганидан кейин бир неча ўйинда захирада қолдирилган Элдор Шомуродов 20 дақиқадан кўпроқ тўп тепгани бўлди. Ҳар ҳолда ҳамюртимиз захира ўйинчиси мақомига қайтди.
Учрашувдан кейин Жозе Моуриньо яна тилини тия олмади. Бу гал португалиялик мутахассис журналистларни танқид қилди.
- Агар сиз 90-дақиқагача ютқазиб, кейин дурангга эришсангиз, ҳиссиётлар бироз бошқача бўлади. Аввалроқ, менга дуранг бўлади, дейишганида буни қабул қилмасдим. Бу галги ҳолатдан келиб чиқиб, катта миннатдорлик билдиришим керак. Сўнгги тўртта учрашувдан саккиз очко олдик, кўпроқ бўлиши ҳам мумкин эди.
Мен статистикани ўзгартириш учун ўн дақиқа етарли, деб ҳисобламайман. Мараш Кумбулла анча барқарор ва сифатли ўйнади. Биринчи бўлимда Рик Карсдорп ва Матиас Винага тўп тушганида тартибли ўйин намойиш қила олмадик. Иккинчи бўлимда босимни оширдик, ғалаба учун келган бўлсакда, бир очко ишладик.
Журналистларнинг ёзаётганларининг кичик қисминигина инкор қила олмайман. Қолгани журналистиканинг бешинчи даражасидаги уйдирмалар. Жамоамиз бирдамлик жиҳатидан енгилмасдир. Ўйинчилар ва Моуриньо ёмон, дейиш мумкин, жамоа баҳамжиҳатдир.
Майдонда ўйинчиларда иштиёқ бўлиш керак. Сержиу Оливейра ва Лоренцо Пеллегрини биринчи марта бирга ўйнади. Биттаси яқинда келган, иккинчиси энди жароҳатдан тиклайди. Улар сифатли ўйинчилар.
Энди ўйинимизни кучайтириб, Конференциялар лигасида яхши натижа учун ҳаракат қиламиз, - деди Жозе Моуриньо.
Маълумотларга қараганда, Моуриньонинг журналистларни танқид қилиши бежиз эмас. “Интер” билан бўлган учрашувдан кейин танқидга учраган айрим ўйинчилар матбуот босими туфайли “Рома”ни тарк этиш истагини билдира бошлаган.
Кристанте: Ғалаба қозонишимиз шарт эди
“Сассуоло” ва “Рома” ўртасидаги учрашувда римликларни мағлубиятдан қутқариб қолган гол муаллифи Брайан Кристанте баҳс ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
- Дурангнинг аҳамияти йўқ, биз ғалаба қозонишимиз шарт эди. Биз мағлубиятдан қутилиб қолдик, лекин бу етарли эмас. Бизга нимадир етишмаяпти. Ҳеч қачон таслим бўлмаймиз ва кўпроқ меҳнат қилишимизга тўғри келади. Мухлисларимиз бизни зўр қуллаб-қувватлаяпти, бунга жавобан кўпроқ нарсага эришиш лозим, - деди Брайан Кристанте.
26 ёшли футболчи асли “Милан” тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолияти давомида “Бенфика”, “Палермо”, “Пескара”, “Аталанта” каби жамоаларда ҳам тўп тепган Брайанни “Рома” 2019 йил ёзда 22 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олган.
Кристанте жорий мавсумда барча турнирларда 31 та учрашувдан майдонга тушиб, учта гол ва битта ассист муаллифи бўлди.
Яна озроқ сабр керак
Италия терма жамоаси сафида Европа чемпионлигини қўлга киритган Леонардо Спинаццола ёзда олган жароҳатидан қутилгани йўқ.
Ўтган йилнинг ноябрь ойида машғулотларга қайтиши айтилган тажрибали ҳимоячининг жароҳати тиклангани йўқ. Спинаццоланинг жароҳатини операция қилган финляндиялик жарроҳ Лассе Лемпайнен Римга келиб, мижозини тиббий кўрикдан ўтказди.
La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича, Леонардо бир-бир ярим ойдан кейин машғулотларни кучайтиришига рухсат берилади. Аввалроқ, “Рома” ҳимоячиси келаси мавсум майдонга қайтиши айтилган эди.
28 ёшли Спинаццола профессионал фаолияти давомида “Эмполи”, “Ювентус”, “Виртус Ланчиано”, “Сиена”, “Аталанта”, “Виченца”, “Перуджа” каби клубларда ўйнаган. “Рома” тажрибали ҳимоячини 2019 йилнинг ёзида “Ювентус”дан 29,5 миллион еврога трансфер қилган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади