Машҳур uefa.com сайти Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳақида интервью шаклида катта мақола эълон қилди. Ўзбекистонлик мухлислар эътиборига ушбу материални ҳавола этамиз.
Элдор Шомуродов Ўзбекистонда миллий қаҳрамон даражасига кўтарилган. Моҳир ҳужумчи катта бўлмаган Жарқўрғон шаҳрида туғилган, кейинчалик “Ростов”да ўйнади ва ҳозир Жозе Моуриньонинг “Рома”си шарафини ҳимоя қилмоқда.
- Сиз катта бўлмаган Жарқўрғон шаҳрида туғилгансиз. Болалигингиз ҳақида гапириб беринг.
- Оиламизда кўпчилик футбол ўйнаган. Бобом мураббий бўлган, отам, амаким футбол ўйнаган. Шунинг учун болалигимдан футболга қизиқиш бор эди. Жиддий қизиқиш. Етти ёшимдан болалар билан стадионга машғулотларга борардик. 12-13 ёшимда бошқа вилоятдаги “Машъал” академиясига борганман. У ерда футбол билан профессионал даражада шуғуллана бошладим. Кейинчалик “Бунёдор”га чақиришди ва бу жамоа таркибида Ўзбекистон чемпионатида ўйнай бошладим.
- “Машъал” академияси биринчи қадам. У қанчалар қийин бўлган? Оилангиз қандай ёрдам берди?
- Оиламдагиларнинг ёрдами катта бўлди. Ҳар доим, ҳатто мағлубиятга учраганимда ҳам қўллаб-қувватлашди. Уйдан кетганимда жуда кичик ёшда эдим ва бу қийинчилик туғдирарди. Яқинларимни соғинардим, лекин бусиз иложи йўқлигини билардим. Уйдагилар мақсадимни қўллаб-қувватлашарди. Мен яшаган Муборак шаҳри ёзда чўлдагидек жазирама бўлади, қишда эса жуда совуқ. Лекин у ердаги академия зўр, мураббийлари ҳам. Футболчилар учун шароитлар қулай, шунинг учун ҳам ҳаммасига чидаб меҳнат қилишга тўғри келган.
- Мураббийларингиз Элдор Шомуродовнинг асосий кучи менталитетида, дейишади. Сиз мақсад сари интилувчан инсонсиз. Сиз доим Европа даражасига чиқишни орзу қилганмисиз?
- “Машъал”нинг асосий жамоаси ўйнаганида биз тўпларни узатиб турардик. Ўшанда менда шу даражада ўйнаш истаги пайдо бўлган. Тезроқ улғайиб, мана шу майдонда шу жамоа учун ўйнашни истардим. Жиддий ўйинларда қатнаша бошлаганимдан кейин бошқа футбол муҳитига интилиш учун янада кўпроқ ўсишга эришишим кераклигини тушуниб етганман.
Уйга келганимда доим Европа футболини томоша қилардик. Яқинларим ҳам мен Европага интилишим ва ўша ерларда ўйнашим кераклигини таъкидлашар эди. Мана шундай қилиб, менда Европада ўйнаш орзуси пайдо бўлган. Шунга ҳаракат қилдим ва буни уддаладим!
- Болаликдаги кумирингиз ким эди?
- Дидье Дрогба ва Фернандо Торрес. Мен уларни ёқтирардим ва ҳар доим ўйинларини томоша қилардим.
- “Челси”га мухлислик қиласизми?
- Шундай бўлган. Ҳозир “Рома” фанатиман.
Давоми бор...
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади