
Профессионал бокснинг таянч ташкилотларидан бири ҳисобланган Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) янгиланган рейтингини эълон қилди. Унда Ҳасанбой Дўсматов кучлилар сафига қўшилиб, 14-ўринга лойиқ кўрилган. Бошқа йўналишлардан фарқли ўлароқ, WBC 40 талик рейтингни тузиб чиқади. Ҳамюртларимиз эгаллаб турган ўринлар билан батафсил танишинг:
Супер ўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Азизбек Абдугафуров 28-ўрин, Бектемир Мелиқўзиев 40-ўрин;
Супер ярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов 11-ўрин;
Ярим ўрта вазн (66,6 кг): Қудратилло Абдуқаҳҳоров 18-ўриндан 21-ўринга пастлади;
Супер енгил вазн (63,5 кг): Шоҳжаҳон Эргашев 21-ўрин;
Биринчи ярим енгил вазн (55,3 кг): Исломбек Пирманов 40-ўрин;
Биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): Ҳасанбой Дўсматов 16-ўриндан 14-ўринга кўтарилди.