Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов UEFA.COM сайтига интервью берди. Қуйида интервьюнинг "Рома"га боғлиқ жойларини тақдим этамиз.
"Рома"га ўтиш ҳақида
"Рома"га ўтишдан олдин менталитетни ўзгартиришим кераклигини англадим. Ҳар бир ўйинга ғалабани ўйлаб тушиш керак. Бу ерда улар ўз олдиларига юқори мақсадлар қўйганини билардим. Рақобат ҳам жуда жиддий. Ҳар бир учрашувда асосий таркибга лойиқ эканингни исботлашинг шарт.
Моуринью ҳақида
Ҳозир биз кўпроқ тактика устида ишлаяпмиз. У бизга ҳамма нарсани қандай қилиш кераклигини кўрсатади ва ҳар бир ўйинда бор кучимизни беришимизни талаб қилади. Албатта, кўп гол уришни ҳам талаб қилади.
Бу йилги мақсадлар ҳақида
Биринчи навбатда - Чемпионлар лигасига йўлланма олиш ва Конференция Лигасида чемпион бўлиш. Булар асосий мақсадлар. Шахсий амбицияларга келсак, улар доимо жамоа билан боғлиқ. Мен жамоага ғалаба қозониш ва совринларни қўлга киритишда ёрдам бермоқчиман. Ахир, жамоа ғалаба қозонса, сиз доимо ғалаба қозонасиз. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади