22:29 / 15.02.2022
1 092

Бокс терма жамоамизнинг Странджа турнирида иштирок этувчи кучли таркиби

Бокс терма жамоамизнинг Странджа турнирида иштирок этувчи кучли таркиби
2022 йилнинг 19 февралидан 28 февралига қадар Болгария пойтахти София шаҳридаги "Sofia Hall" спорт мажмуасида бокс бўйича анъанавий "73-Странджа" халқаро турнири бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 36 давлатидан 450 га яқин энг кучли боксчилар иштирок этади.

"Странджа" кубоги бокс бўйича IBA Diamond League сериясидаги биринчи турнир сифатида тарихга киради. Европанинг энг нуфузли турнири қитъада ягона ва янги форматдаги 3 та жаҳон таснифидаги турнирларидан бири бўлади. Турнирда эркаклар 13 ва аёллар 12 вазн тоифасида иштирок этади.

Ўзбекистон шарафини эркаклар ва аёллардан иборат бирлашган жамоалар ҳимоя қилади.

Aёллар жамоаси таркиби: Турсуной Раҳимова (51 кг), Ситора Турдибекова (57 кг), Райҳон Қодирова (60 кг), Навбаҳор Хамидова (69 кг), Мавлуда Мавлонова (75 кг).

Эркаклар терма жамоаси таркиби: Ҳасанбой Дўсматов (52 кг), Aбдумалик Халаков (57 кг) Мужибилло Турсунов (63 кг), Жаҳонгир Раҳмонов (69 кг), Саиджамшид Жафаров ( 75 кг), Одилжон Aслонов (81 кг), Мадияр Саидраҳимов (92 кг) ва Лазизбек Муллажонов (+92 кг).

Мураббийлар штабидадан Раҳматжон Рўзиохунов, Илёс Раҳимжонов, Aбдувоҳид Жалолов, Даврон Ғофуров, Элшод Расулов, Ислом Тожибоевлардан иборат.

Турнир ҳакамлар ҳайъати таркибига Ўзбекистондан Бекжон Юсупов киритилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бокс терма жамоамизнинг Странджа турнирида иштирок этувчи кучли таркиби