
Шу йилнинг 1-19 июнь кунлари Ўзбекистон U23 Осиё кубогига мезбонлик қилади. Мазкур нуфузли турнирнинг расмий қуръа ташлаш маросими ҳам айнан мамлакатимизда ўтказилади. Қуръа ташлаш жараёни бугун, 17 февраль куни соат 12:00 да «Бунёдкор» стадионида бошланади. Маросимда 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат 16 та терма жамоа 4 та гуруҳга сараланади.
Мусобақа мезбони Ўзбекистон U23 терма жамоаси 1-саватчага жойлашади. Шунингдек, ушбу саватчадан Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва Австралия ҳам ўрин олган.
Қуръа саватчалари:
1-саватча
Ўзбекистон
Жанубий Корея
Саудия Арабистони
Австралия
2-саватча
Иордания
Таиланд
БАА
Эрон
3-саватча
Ироқ
Қатар
Вьетнам
Япония
4-саватча
Тожикистон
Малайзия
Кувайт
Туркманистон. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар