19:00 / 17.02.2022
1 084

Осиё Кубоги—2023. Ўзбекистон терма жамоаси ўрин олган гуруҳ ўйинлари Наманганда ўтказилади

Осиё Кубоги—2023. Ўзбекистон терма жамоаси ўрин олган гуруҳ ўйинлари Наманганда ўтказилади
Фото: ЎФА
2023 йилги Осиё Кубоги 3-саралаш босқичи баҳсларига Ўзбекистоннинг қайси стадиони мезбонлик қилиши маълум бўлди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирок этадиган гуруҳ баҳслари Намангандаги «Марказий» стадионида ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон саралаш босқичига мезбонлик қиладиган 6 мамлакатдан бирига айлангани хабар қилинганди. Ўзбекистондан ташқари яна Ҳиндистон, Кувайт, Қирғизистон, Малайзия ва Мўғулистон саралаш баҳсларини ўзида қабул қилади.

2022 йилнинг 8—14 июнь кунлари бўлиб ўтадиган саралаш ўйинларига 24 февраль куни қуръа ташланади. 24 та жамоа олтита гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боради.

ЖЧ—2022 ва ОК—2023 қўшма саралашининг иккинчи босқич натижаларига кўра, 12 та терма жамоа ва мезбон Хитой Осиё Кубогининг финал босқичига йўлланма олган. Қолган 11 та лицензия эса ушбу саралаш босқичида ўз эгасини топади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ—2022 ва ОК—2023 қўшма саралашининг иккинчи босқичида D гуруҳида иккинчи ўринни олганди. Ўзбекистон энг яхши иккинчи ўринлар қаторига кира олмаган ва ЖЧ—2022 учинчи саралаш босқичи билан бирга ОК—2023 га тўғридан-тўғри йўлланмадан қуруқ қолганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё Кубоги—2023. Ўзбекистон терма жамоаси ўрин олган гуруҳ ўйинлари Наманганда ўтказилади