date

CAFA U-19. Ўзбекистон Афғонистонга шармандали ҳисобда мағлуб бўлди

CAFA U-19. Ўзбекистон Афғонистонга шармандали ҳисобда мағлуб бўлди
Футзал бўйича CAFA U-19 турниридан ўрин олган Афғонистон - Ўзбекистон ўсмирлари ўртасидаги ўйин якунига етди. Мазкур баҳсда вакилларимиз йирик 1:8 ҳисобида мағлубиятга учради.

Учрашувда Саид Можтаба Ҳоссейни покер қайд этган бўлса, Нуриллоҳ Назарий, Ҳамидуллоҳ Ғафурий, Абул Башир Аҳмадий, Муҳаммад Али Мумтазлар ўз номини таблога ёздириб қўйди. Вакилларимизнинг ягона голига Достон Усмонов муаллифлик қилди.

“Газпром Арена”, Бишкек

Афғонистон — Ўзбекистон 8:1
Голлар
: Нуруллоҳ Назари 11ʼ, Саид Можтаба Ҳоссейни 13ʼ, 13ʼ, Ҳамидуллоҳ Гафури 17ʼ, Саид Можтаба Ҳоссейни 23ʼ, 33ʼ, Абул Башир Аҳмади 34ʼ, Достон Усмонов 35ʼ, Муҳаммад Али Мумтаз 37ʼ.

Ўзбекистон ёшлар футзал терма жамоаси: 12. Умиджон Маҳрамов 2. Самандар Муродқулов 4. Дамир Мамадолиев 5. Қосимжон Сафаров 7. Далер Эшонқулов.
Захира: 1. Арсентий Мачулко 3. Абдусаттор Абдураҳмонов 6. Бахтиёржон Рамазанов 8. Шоҳруҳхон Ҳасанов 10. Руслан Солиев 11. Миршод Абдукаримов 13. Алан Аҳмедов 14. Достон Усмонов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жамоамиз Тожикистонни мағлуб этган бўлса, Қирғизистон термасига мағлуб бўлганди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » CAFA U-19. Ўзбекистон Афғонистонга шармандали ҳисобда мағлуб бўлди