
Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида профессионал ММА бўйича нуфузли промоушен ҳисобланган Октагон лигаси ва U1 қўшма турнири бўлиб ўтди. Турнирда қайд этилган барча натижалар билан танишинг:
Асосий кард:
Лучиано Контини (Бразилия) - Нурсултон Рўзибоев (Ўзбекистон): Рўзибоев ўзининг энг севимли усули - кимурани қўллаган ҳолда ғалаба қозонди.
Руслан Рустамов (Азарбайжон) - Авлиёхон Ҳамидов (Ўзбекистон): Ҳамидов 1-раундда буғиш усулига тушиб қолди ва муддатидан олдин имкониятни бой берди.
Азамат Нуфтиллаев (Ўзбекистон) - Юрий Проценко (Украина): тўлиқ 3 раунд давом этган баҳсда дуранг қайд этилди.
Еркубулан Токтар (Қозоғистон) - Абдул Азиз Сотволдиев (Ўзбекистон): Сотволдиев 2-раундда кучли зарба ўтказиб юборди ва чуқур нокаут ҳолатига тушиб қолди.
Иляр Асханов (Қозоғистон) - Муслимбек Комилов (Ўзбекистон): рақибга нисбатан пассивроқ ҳаракат қилган Комилов 3-раундда муддатидан олдин мағлуб бўлди.
Илёр Бактияр Уулу (Қирғизистон) - Фарход Давлатов (Тожикистон): жанг давомида олинган жиддий жароҳат сабабли Давлатов жангни давом эттира олмади.
Фахриддин Мардиев (Ўзбекистон) - Амир Эл Шанру (Миср): Мардиев 1-раундда устунликка эришган ҳолда мисрлик рақибига кўплаб жароҳатлар етказди. Шифокорлар эса Эл Шанрига баҳсни давом эттириш учун рухсат бермади.
Прелим кард:
Достон Бозоров (Ўзбекистон) - Тамерлан Кайкиев (Қирғизистон): Бозоров 2-раундда кетма-кет кучли зарбалар натижасида рақибни қийин аҳволга солиб қўйди ва техник нокаут эвазига зафар қучди.
Дилшод Юсупов (Тожикистон) - Саидатоҳон Нуриддинов (Ўзбекистон): 3 раунд тўлиқ давом этган баҳсда Саидатоҳон Нуриддинов ҳакамлар қарори билан натижани ўз фойдасига ҳал қила олди.
Ўмурбек Канибаев (Қирғизистон) - Жаҳонгир Нажмиддинов (Ўзбекистон): Жаҳонгир Нажмиддинов 2-раундда муддатидан олдин ғалаба қозонди.
Анвар Абдуллаев (Ўзбекистон) - Адилет Абдивалиев (Қирғизистон): тўлиқ давом этган жангда рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмаган Анвар Абдуллаев очколар ҳисобида ғалабага эришди.
Шариф Кушаев (Ўзбекистон) - Нурбек Маткабилов (Қирғизистон): Шариф Кушаев рақибини 1-раундда бўғиш усули билан мағлуб этди.
Сардор Худойбердиев (Ўзбекистон) - Акмал Абдувалиев (Тожикистон)
Мирсаид Сапаров (Ўзбекистон) - Владимир Пермяков (Қозоғистон)
Сухроб Отажонов (Ўзбекистон) - Айбол Ахметов (Қозоғистон)
Низомиддин Исроилов (Ўзбекистон) - Саламат Ўразахунов (Қирғизистон)
Қурбонали Нормуродов (Ўзбекистон) - Диёрбек Рўзибоев (Ўзбекистон) «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар