
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси ва Хитойнинг “Чунцин Лифан” клуби аъзсои – Достон Турсунов жароҳати сабабли Италияда операция столига ётгани ҳақида илгари хабар бергандик.
Айни пайтда футболчи тикланиш машқларини бажаряпти. Римда муолажа олган пайтида унга “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам яқиндан ёрдам кўрсатган. Ўшанда у Шомуродовнинг жамоадоши – Генрих Мхитарян билан ҳам танишган. Турсунов Sports.uz мухбири билан суҳбатда “Рома”нинг арманистонлик легионери билан қандай танишганини айтиб берди.
“Дўстим Элдор Шомуродовнинг ўғлини туғилган куни бўлганди. Бизни таклиф қилди. Ўшанда Мхитарян ҳам келган экан. Шу фурсатдан фойдаланиб, у билан бироз гаплашдик. Менга ҳозирги ҳолатимдан келиб чиққан ҳолда ўз маслаҳатларини берди. Жароҳатдан кейин кўпроқ нимани устида ишлаш кераклигини тушунтирди. Мендан 5-10 дақиқа вақтини аямади. Бунинг учун унга раҳмат. Қолаверса, Элдорга ҳам миннатдорчилик билдирмоқчиман. Италияда менга кўп ёрдам берди. Олдин ҳам бирга ўйнаганмиз, яхшиликларини унутмаслик керак”.
Достон ТурсуновГенрих МхитарянЭлдор ШомуродовФутболчи ЖароҳатИталия ОперацияТикланиш Машқлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар