
Шахмат бўйича "Meltwater Champions Chess Tour" онлайн турнирларлар серияси доирасида илк мусобақа - "Airthings Masters мусобақаси старт олди.
Умумий мукофот жамғармаси 150 минг долларни ташкил этувчи мазкур турнирда шахматнинг рапид йўналиши бўйича энг ёш жаҳон чемпиони ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этмоқда.
Кеча дастлабки 4 тур баҳслари бўлиб ўтди. Абдусатторов 1-турда Левон Арониан, 2-турда Магнус Карлсен, 3-турда Владислав Артемиев, 4-турда Андрей Эсипенко билан дурранг қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақа рапид йўналиши бўйича бўлиб, дастлаб 15 тур саралаш босқичи бўлиб ўтади. Ҳар бир ғалаба учун 3 балл, дурангга 1 балл берилади. Шунингдек, шахматчи ўзи тўплаган ҳар бир очко учун 250 доллардан мукофот олади. Энг яхши натижа қайд этган 8 шахматчи нокаут босқичига ўтиб, ўзаро ғолиблик учун кураш олиб боради.

Нодирбек АбдусатторовAirthings MastersШахмат ТурнириОнлайн МусобақаРапид ЙўналишиЖаҳон Чемпиони Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар