12:22 / 23.02.2022
953

ЎФА Ойбек Бозоров ва Черанни 2 та, Шерзод Аъзамовни эса 3 та ўйинга дисквалификация қилди

ЎФА Ойбек Бозоров ва Черанни 2 та, Шерзод Аъзамовни эса 3 та ўйинга дисквалификация қилди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитаси 2021-йилги мавсум сўнгги турида бўлиб ўтган учрашувларда юз берган ҳолатлар бўйича қарорлар чиқарди.

Жумладан, 2021-йилнинг 24-ноябрь куни Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасидаги “Пахтакор” — “Бунёдкор” учрашувида “Пахтакор” жамоаси футболчиси Драган Черан ўйиннинг 21-дақиқасида тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг тизза қисмига зарба берган. Ҳакам ушбу вазиятда уни учрашувдан четлаштирган. Шунингдек, мазкур ўйинда “Пахтакор”нинг яна бир футболчиси Шерзод Аъзамов 120+2 дақиқада ўйин қоидасини жиддий тарзда бузгани, яъни тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб футболчиси оёғининг кафт қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “Пахтакор” жамоаси футболчилари Драган Черан 2 та ўйинга, Шерзод Аъзамов эса 3 та ўйинга дисквалификация қилинди ва уларнинг ҳар иккисига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасидаги яна бир баҳс “АГМК” — “Насаф” учрашувида меҳмонлар футболчиси Марко Станоевич ўйиннинг 61-дақиқасида қоидани жиддий равишда бузган. Яъни у тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб футболчисининг тизза қисмига зарба берган ва ўйиндан четлаштирилган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, унга нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, 2021-йилнинг 4-декабрь куни “Пахтакор” — “Насаф” жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги финал учрашувининг 34-дақиқасида “Насаф” жамоасининг футболчиси Ойбек Бозоров ўйин қоидасини жиддий тарзда бузгани, яъни тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг тўпиқ қисмига кучли зарба бергани учун майдондан четлаштирилган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “Насаф” клуби футболчиси Ойбек Бозоров 2 та ўйинга дисквалификация қилинди.

Ўзбекистон Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган “Андижон” — “Навбаҳор” учрашувининг 89-дақиқасида “Андижон” жамоаси сафида ҳаракат қилган Усмонали Исмоналиев “Навбаҳор” жамоаси мухлислари жойлашган секторга қараб ножўя ҳаракатларни амалга оширган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Усмонали Исмоналиевга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Ўзбекистон Суперлигасининг 26-туридан ўрин олган “Насаф” — “Локомотив” учрашувида “Насаф” жамоаси футболчиси Жўрабек Маннонов ўйиннинг 65-дақиқасида қоидани жиддий бузган, яъни оёғининг таг қисми билан рақиб футболчиси оёғининг кафт қисмига зарба берган ва ўйиндан четлаштирилган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “Насаф” жамоаси футболчиси Жўрабек Маннонов 2 та ўйинга дисквалификация қилинди ва унга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Ўзбекистон Суперлигасининг 26-туридан ўрин олган яна бир учрашув — “Сурхон” — “Машъал” баҳсида меҳмонлар вакили Нажмиддин Нормуродов ўйиннинг 90+6 дақиқасида рақибга орқа томондан елкаси билан зарба берган. Ҳакам ушбу вазиятда уни ўйиндан четлаштирган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “Машъал” жамоаси футболчиси Нажмиддин Нормуродов 1 та ўйинга дисквалификация қилинди.

Шунингдек, Суперлиганинг ушбу туридан ўрин олган “АГМК” — “Сўғдиёна” учрашувида “АГМК” жамоаси футболчиси Александр Касьян ўйин якунидан сўнг ҳакамликдан норозилигини қўпол тарзда билдирган ва унга қизил карточка кўрсатилган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Александр Касьян 3 та ўйинга дисквалификация қилинди ва унга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЎФА Ойбек Бозоров ва Черанни 2 та, Шерзод Аъзамовни эса 3 та ўйинга дисквалификация қилди