date
views 965

Осиё Кубоги-2023 саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон қайси гуруҳда?

Осиё Кубоги-2023 саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон қайси гуруҳда?
Осиё Кубоги-2023 саралаш баҳсларининг финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичининг учинчи раундига чиқа олмагани боис, вакилларимиз энди Осиё Кубоги йўлланмаси учун саралаш ўйинларида иштирок этишади.

Қуръага кўра Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Таиланд, Мальдив ороллари ва Шри Ланка билан "C" гуруҳидан жой олди. Бизнинг гуруҳ ўйинлари 8-14 июнь кунлари Наманган шаҳрида бўлиб ўтади.

Осиё Кубогига ҳар бир гуруҳ ғолиблари ва 5та энг яхши иккинчи ўрин соҳиблари йўлланма олишади.

Қуръа натижалари:

"A" гуруҳи.
1. Иордания
2. Қувайт
3. Индонезия
4. Непал

"B" гуруҳи.
1. Фаластин
2. Филиппин
3. Яман
4. Монголия

"C" гуруҳи.
1. Ўзбекистон
2. Таиланд
3. Малдив ороллари
4. Шри-Ланка

"D" гуруҳи.
1. Ҳиндистон
2. Гонконг
3. Афғонистон
4. Камбоджа

"E" гуруҳи.
1. Баҳрайн
2. Туркманистон
3. Малайзия
4. Бангладеш

"F" гуруҳи.
1. Қирғизистон
2. Тожикистон
3. Мьянма
4. Сингапур
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Осиё Кубоги-2023 саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон қайси гуруҳда?