date
views 870

Ўзбек клуби ОФК кубоги гуруҳ босқичини Тожикистонда ўтказади

Ўзбек клуби ОФК кубоги гуруҳ босқичини Тожикистонда ўтказади
Осиё футбол конфедерацияси 2022 йилги ОФК кубоги ўйинларининг қачон ва қаерда ўтказилишини маълум қилди.

Марказлашган ҳолда ўтказиладиган баҳслар Ғарбий ва Жанубий зоналарда 18-24 май, ACEAN, Марказий ва Шарқий зоналарда 24-30 июнь кунлари ташкил этилади.

Ўзбек клуби ўрин оладиган Е гуруҳида баҳсларга Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри мезбонлик қилади.

Ушбу баҳсларда юртимиз шарафини "Насаф" ёки "Сўғдиёна" ҳимоя қилади. Гуруҳдан шунингдек "Олтин Аср" (Туркманистон), "Нефтчи" (Қирғизистон) ва мезбон дебютант ЦСКА ўрин олади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбек клуби ОФК кубоги гуруҳ босқичини Тожикистонда ўтказади