20:15 / 24.02.2022
1 025

Рўзиқул Бердиев: "Насаф" клубига легионер ҳужумчи келади

Рўзиқул Бердиев: "Насаф" клубига легионер ҳужумчи келади
Ўзингизга маълум, янги мавсум бошида “Насаф” клуби раҳбариятида ўзгариш бўлганди. Кеча “Марказий” ўйингоҳдаги матбуот анжуманлари залида жамоанинг фаол мухлислари ва ОАВ ходимлари билан очиқ суҳбат бўлиб ўтди. Йиғилишда “Насаф” клуби бош директори Алишер Юсупов, бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва “аждарлар”нинг етакчи футболчилари Умиджон Эргашев, Шерзод Насруллаев, Акмал Мозговойлар иштирок этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Тадбир қатнашчилари клуб раҳбариятидан 2022 йилдаги режалар ва мақсадлар ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Яқиндагина клубнинг бош директори лавозими тайинланган Алишер Юсупов ўзига билдирилган ишонч учун клуб раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдириб, “Насаф” клубини янада ривожлантириш учун бор кучи билан ҳаракат қилишини айтиб ўтди ва бундан кейинги учрашувлар бундан-да юқори савияда бўлишини таъкидлади.

Рўзиқул Бердиев янги мавсумга тайёргарлик жараёни ва Туркия йиғини ҳақида ҳам мухлисларга ўз фикрларини билдириб, ҳозирги кунда жамоага яна бир ҳужумчи кераклигини, селекция ишлари давом этаётганини айтиб ўтди.

Жамоанинг етакчи футболчилари Умиджон Эргашев, Акмал Мозговой ҳамда Шерзод Насруллаев янги мавсумга тайёр эканликлари ва совринли ўринлар учун курашишларини айтиб ўтди.

Йиғилиш сўнгида “Насаф” футбол клуби раҳбарияти мухлислар клубига ўз совғаларини топширди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: "Насаф" клубига легионер ҳужумчи келади