22:22 / 24.02.2022
1 150

Россия чемпионати тўхтатилса, легионерларимиз Суперлига клубларига қўшила оладими?

Россия чемпионати тўхтатилса, легионерларимиз Суперлига клубларига қўшила оладими?
Россия ва Украина ўртасидаги низоли вазият футболни ҳам четлаб ўтмаяпти. Жумладан, бир неча соат олдин Украина Премьер-лигаси тўхтатилгани ҳақида расмий хабар чиқди. Катта эҳтимол билан, Россия Премьер-лигасининг 26 февралда бошланиши керак бўлган иккинчи давраси ҳам ортга сурилиши мумкин.

Шу ўринда бир савол туғилади. Агар Россия чемпионати ўйинлари ўтказилмаса, легионерларимизнинг ҳоли қандай кечади? Улар мавсум бошланганидан сўнг Ўзбекистон Суперлигасида ўйнаш ҳуқуқига эга бўладими? Бу борада ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев билан боғланиб, масалага ойдинлик киритишга ҳаракат қилдик:

"Бу кўриб чиқишга арзийдиган масала. Регламентга кўра, имкон бор. Ўзи регламентнинг мақсади ҳам айнан футболчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш. Агар Россия клублари чемпионатни давом эттира олмаса, кейин биз вазиятга қараб қарор қилишимиз мумкин.

Ҳужжатда "force major" ҳолатларда, клуб банкротликка учраса, мумкин дейилган. Шу нарса аниқ-ки, агар россияда футбол тўхтатилиб, легионерларимиз ортга қайтишни истаса, ПФЛ уларга албатта ёрдам беради. Регламент хорижда тўп тепаётган ўзбекларни шунчаки кўчада қолдирмайди. Бу масаланинг энг охирги босқичи. Чемпионат осонликча тўхтатилмаслиги ҳам турган гап.

Бу мавзуда икки хил ҳолат бўлиши мумкин. Яъни, футболчи унга боғлиқ бўлмаган сабаб билан ортга қайтишга мажбур бўлса, ёрдам бера оламиз. Бироқ клуби билан келиша олмай, мавсум ярмида келса, ПФЛ уларга чемпионатда ўйнаш ҳуқуқини тақдим қила олмайди
".

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Россия чемпионати тўхтатилса, легионерларимиз Суперлига клубларига қўшила оладими?