Роналду Рангникка МЮ қандай схемада ўйнаши кераклигини тушунтирди

Роналду Рангникка МЮ қандай схемада ўйнаши кераклигини тушунтирди
"The Atletic" нашри Роналду ва Рангникнинг суҳбати ҳақида ёзмоқда. Португалиялик футболчи мураббийга МЮ учун қайси тактик схема оптимал бўлишини тушунтириб берди.

Роналду жамоа икки нафар ҳужумчи билан ўйнашини хоҳламоқда. Масалан, 4-2-2-2 схемаси унга мос келади. Тўпурар ҳужумда бир ўзи ҳаракат қилишни истамаяпти.

Охирги ўйинларнинг аксариятида "қизил иблислар" 3та ҳужумчи билан ҳаракат қилмоқда. Бу Роналдуни қаноатлантирмаяпти.

Шу билан бирга, 4-2-2-2 схемасида Поль Погбага жой йўқ. Француз ҳимояга қайтиб ёрдам беришни истамайди, ўз ўрнида захирада қолишга ҳам рози эмас.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар