"Барселона" бош мураббийи Хави Европа Лигаси доирасидаги "Наполи"га қарши ўйиндан кейин ўз фикрларни билдириб ўтди.
"Биз тўғри йўлдамиз, ўйин ҳақидаги тушунчамизни яхшиладик. Яхши прессинг, тўп учун кураш қолаверса, биз қандай ҳужум қилишни биламиз.
40га яқин узатма амалга ошириб, гол урдик. Буни устида кўп ишлаяпмиз. Ҳали ҳеч нарсага эришмадик. Шунчаки, битта яхши ўйин ўтказдик, бироқ яхши футболга умид уйғонди. Камтарликни сақлаб қолиш керак. Менга бугун бутун ўйин давомида устунлик қилганимиз ёқди.
Европа Лигасида бизнинг савиядаги рақиблар йўқ десам, муболаға бўлади. Сиз камтарлик билан ишлашингиз керак. Ўйлайманки, бу ўйинимиз мухлисларга ёқди", - деди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, "Барса" икки учрашув натижасига кўра "Наполи"ни енгиб, кейинги босқичга йўл олди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади