Ҳасанбой Дўстматов қозоғистонлик боксчини мағлуб этиб, олтин медал соҳибига айланди

Фото: Бокс федерацияси
Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича халқаро анъанавий Странжа Кубоги мусобақасининг финал баҳслари 26 февраль, шанба куни бўлиб ўтмоқда.
-51 кг вазн тоифасида ҳаракат қилган Ҳасанбой Дўстматов қозоғистонлик Дамир Абдикадирга қарши рингга чиқди. Ўзбекистонлик боксчи рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ғалаба қозонди.
Шу тариқа Дўстматов Странжа—2022 мусобақасида Ўзбекистон учун илк олтин медални олиб келди.
Бундан аввалги босқичда Ҳасанбой қозоғистонлик Темур Кабдешовни мағлуб этганди. Чорак финалда россиялик Евгений Мартинов устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Мусобақанинг дастлабки босқичида эса Дўстматовнинг рақиби рингга чиқмаган ва тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олганди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича халқаро анъанавий Странжа Кубоги мусобақасининг финал баҳслари 26 февраль, шанба куни бўлиб ўтмоқда.
-51 кг вазн тоифасида ҳаракат қилган Ҳасанбой Дўстматов қозоғистонлик Дамир Абдикадирга қарши рингга чиқди. Ўзбекистонлик боксчи рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ғалаба қозонди.
Шу тариқа Дўстматов Странжа—2022 мусобақасида Ўзбекистон учун илк олтин медални олиб келди.
Бундан аввалги босқичда Ҳасанбой қозоғистонлик Темур Кабдешовни мағлуб этганди. Чорак финалда россиялик Евгений Мартинов устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Мусобақанинг дастлабки босқичида эса Дўстматовнинг рақиби рингга чиқмаган ва тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олганди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…