date
views 976

Странжа - 2022. Мадияр Саидраҳимов ҳам олтин медални қўлга киритди

Странжа - 2022. Мадияр Саидраҳимов ҳам олтин медални қўлга киритди
Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича анъанавий Странжа мусобақаси давом этяпти. Бугун ушбу турнирнинг ҳал қилувчи баҳслари бўлиб ўтмоқда.

-92 кг вазн тоифасида мусобақада иштирок этган Мадияр Саидраҳимов финал баҳсида Болгария вакили Родаслав Панталеев билан тўқнаш келиб, ишончли тарзда зафар қучган ҳолда олтин медалга эга чиқди.

Шунингдек, 51 кгда Ҳасанбой Дўсматов, 57 кгда Абдумалик Халаков, 63,5 кгда Мужибилло Турсунов, 80 кгда Одилжон Аслонов ҳам чемпионликни қўлга киритди.

Эртага яна бир вакилимиз +92 кг вазнда Лазизбек Мулложонов ҳам олтин медаль учун рингга кўтарилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Странжа - 2022. Мадияр Саидраҳимов ҳам олтин медални қўлга киритди