Буюк Британиянинг машҳур Mirror нашри “Рома” тўпурари Тэмми Абрахам ҳақида кутилмаган хабар тарқатди. Манбанинг маълум қилишича, англиялик ҳужумчи тез орада “Челси”га қайтишни истамоқда.
Бунга бош мураббий Жозе Моуриньо атрофида юзага келаётган муаммоли вазиятлар Абрахамга ёқмаётгани сабаб бўлмоқда. Аслида португалиялик мутахассис пойтахт клубини юқори ўринлар ва совринлар учун курашадиган жамоага айлантириши керак эди. Тэмми ҳам “Челси”да энг баланд чўққиларни забт этишга иштиёқманд қилиб тарбияланган.
“Рома” жорий мавсумда ўз олдига қўйилган мақсадларнинг аксариятини бажара олмаслиги тобора ойдинлашиб бормоқда.
“Челси”да биринчи бўлиб Тэмми Абрахамни харид қилиш ҳуқуқи бор. Бунинг учун “аристократлар” 80 миллион евродан воз кечиши талаб этилади. “Челси” ҳужумчи масаласида муаммони ҳал қила олгани йўқ. Абрахамнинг Лондондан кетишига сабаб бўлган Ромелу Лукаку “Челси” услубига тушмади ва ёзда бошқа жамоага ўтмоқчи.
Абрахам эса “Рома” сафидаги ўйинлари орқали кучли бешлик чемпионатларида ўйнаётган англияликлар ўртасида энг сермаҳсул ҳужумчига айланди. Тэмми жорий мавсумда “Рома” сафида барча турнирларда 34 та учрашувда 18 та гол уриб, жамоадошларига тўртта голли пас оширди.
Буни инобатга олган Англия терма жамоаси мураббийлар штаби уни яна таркибга қайтарди.
Англия матбуотининг ёзилишича, Абрахам ўзини тарбиялаган клубдан уни қайта сотиб олиш ҳуқуқидан тезроқ фойдаланишни сўрамоқчи бўляпти.
Таъкидлаш жоизки, Абрахам римликлар сафини тарк этадиган бўлса Элдор Шомуродовда асосий таркибга кириш имкони пайдо бўлади. Чунки легионеримиз Абрахам келгунга қадар “Рома”нинг асосий ҳужумчиси вазифасини ажойиб тарзда уддалаётган эди.
“Рома” Оливейрани олишга шошилмайди
Январь ойида “Рома” спорт директори Тьягу Пинто бош мураббий Жозе Моуриньо талаби билан “Порту”дан ярим ҳимоячи Сержиу Оливейрани ижарага олган эди.
Томонлар келишувига кўра, римликлар мавсум якунлангач, тажрибали ўйинчини 12 миллион еврога тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Дастлабки учрашувлардаёқ юқори савияли ўйин ўтказган португалиялик ўйинчининг ҳаракатлари Жозе Моуриньога маъқул келди.
Бош мураббий ёзда ўз ҳамюртини тўлиқ трансфер қилиш истагини билдирганди. Бироқ клуб мутасаддилари бу борада шошилмоқчи эмас. Оливейра қолган учрашувларда ҳам ҳақиқатан жамоага керакли барқарор ижрочи эканини исботлаши талаб этилади.
Сержиу Оливейра Римга келганидан бери А Серияда бешта ўйин ўтказиб, иккита гол ва битта ассист қайд этди.
Манчини “гапга” кўнадиган бўлди
“Рома”нинг асосий ҳимоячиларидан Жанлука Манчини клуб билан янги битим тузилга розиик берди.
Маълумотларга қараганда, истеъдодли футболчи 2026 йилнинг 30 июнига қадар давом этадиган битимни имзолаган. Клуб раҳбарияти футболчига 2024 йилнинг ярмигача тузилган аввалги шартномасида қайд этилган бонусларни ҳам тўлашга рози бўлган.
Манчини янги келишув бўйича ҳар мавсум учун 3 миллион евро ва турли бонуслар олиши белгилаб қўйилди.
25 ёшли ҳимоячи жорий мавсумда барча турнирларда 30 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини бир бор ишғол қилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Элчи: Зеленскийнинг БРИКС саммити ҳақидаги сўзлари “ҳақиқатдан йироқ”
Ҳар куни хурмо ейиш мумкинми? Нутрициолог тавсияси
Россия қўшинлари Харкив марказидаги ЮНEСКО объектига ҳаво ҳужуми уюштирди
Эрдўғон: “Туркия энди ўзининг миллий хавфсизлик масалаларини бошқалар билан мувофиқлаштирмайди”
Рамзан Қодиров: “Чеченистондаги дрон ҳужуми оқибатида украиналик асирлар ҳалок бўлди”
Родри “Олтин тўп”га аслида ким олиши кераклигини айтди
Ўзбекистонда аутстаффинг хизматларини кўрсатиш тартиби тасдиқланди
Пентагон собиқ маслаҳатчиси: Украина 2025 йил Россияга қарши урушда енгилиши мумкин