Фото: Getty Images
«Челси»нинг россиялик хўжайини Роман Абрамович Украинадаги воқеалар фонида бошқарувни клуб хайрия фондига топширди. Бу ҳақда Лондон клуби расмий сайтида хабар берилди.
- "Деярли 20 йил давомида ўзимни клуб қўриқчиси сифатида кўрганман, унинг вазифаси бугунги кунда имкон қадар муваффақиятли бўлишимиз ва келажагимизни қуриш ва жамиятимизда ижобий рол ўйнашимиздир.
Ҳар доим клуб манфаатларини кўзлаб қарорлар қабул қилганман. Қадриятларга содиқман. Шу боис бугун клуб бошқарувини «Челси» хайрия жамғармаси васийларига топшираман.
Улар ҳозирда клуб, футболчилар, ходимлар ва мухлислар манфаатларини кўзлаш учун қулайроқ ҳолатда деб ўйлайман.", - дейди Роман Абрамович баёнотида.
Маълумот учун, россиялик миллиардер «Челси»ни 2003 йилда 140 миллион фунтга сотиб олган. Жамоа унинг қўл остида жамоа 21 та совринни қўлга киритган.
Аввалроқ, турли хорижий инвесторлар Лондон клубини сотиб олмоқчи эканлиги ва «Челси» 1,9 миллиард еврога баҳоланаётгани ҳақида хабарлар янграганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди