19:08 / 27.02.2022
1 095

Рўзиқул Бердиев: "Навбаҳор" билан ўйингача балки таркибимизни ўзгартирамиз"

Рўзиқул Бердиев: "Навбаҳор" билан ўйингача балки таркибимизни ўзгартирамиз"
Ўзбекистон Суперкубоги-2022 доирасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қатнашди.

- "Ўйин сифати у қадар юқори бўлмади. Битта хато натижага таъсир қилишини билардик. Гол ўтказилган вазиятда ҳимояда парокандалик кузатилди. Бугунги ўйин ўтган йилги Суперкубок ўйинини ёдга солди. "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман.

Бугун Ҳусниддин Алиқуловни таваккал қилиб ҳужумга туширдим. Ўйинни қутқармоқчи бўлдик.

Ойбек Бозоровнинг йўқлиги Насруллаевга ҳам таъсир қилди. Соловьёв жамоамизга яқинда келди, ҳали ўйинимизга киришиб кетмади. Нафақат унда балки тажрибали футболчиларимизда ҳам кўп хатолар бўлди: Станоевич, Муҳитдиновда.

Голни яхшилаб таҳлил қиламиз, бизнинг талабимиз бошқача эди. Қайтараман бугун кўп хатолар кўп бўлди. Голдан кейин ҳужумга берилганимиз учун, "Пахтакор" бемалол қарши ҳужумларга ўтди.

"Навбаҳор" вакиллари бугунги ўйнимизни кузатди? Улар нафақат бугунги ўйинимиз балки Туркиядаги ҳамма ўйинимизни кўриб ўрганиб чиқишди. Лекин биз кейинги ўйинга балки схемамизни ва таркибимизни ўзгартирармиз.

Босниялик ҳужумчи лицензия олса бўлди, агар унинг ҳолати яхши бўлса балки "Навбаҳор" билан ўйинда ҳам майдонга тушар", - деди Рўзиқул Бердиев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: "Навбаҳор" билан ўйингача балки таркибимизни ўзгартирамиз"