Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича халқаро анъанавий Странжа Кубоги мусобақасининг сўнгги финал баҳслари 27 февраль, якшанба куни бўлиб ўтди.
Турнирнинг охирги кунида +92 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Лазизбек Муллажонов финалда иштирок этди. Унга германиялик Нелви Тиафак рақиб бўлди. Жанг тўлиқ Муллажоновнинг устунлигида ўтди ва ўзбекистонлик боксчи олтин медалга эга чиқди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси мусобақада 6 та олтин ва битта бронза медалига эга чиқди. Аввалроқ Ҳасанбой Дўстматов, Абдумалик Ҳалоков, Мужибилло Турсунов, Одилжон Аслонов ва Мадиёр Саидраҳимов Странжа—2022 нинг олтин медалига сазовор бўлганди.
Турсуной Раҳимова ярим финалда украиналик боксчига имкониятни бой бериб, бронза медали билан чекланган бўлса, Жаҳонгир Раҳмонов, Саиджамшид Жаъфаров, Соҳиба Рўзметова, Райҳона Қодирова, Ситора Турдибекова, Мавлуда Мавлонова мусобақа билан эрта хайрлашганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Самарқандда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланди
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш