Суперлига. Пойтахт клуби ушбу мавсумда легионерсиз ўйнашга қарор қилди

Суперлига. Пойтахт клуби ушбу мавсумда легионерсиз ўйнашга қарор қилди
Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди. Суперлига клублари бирин-кетин янги мавсум олдидан футболчиларни рўйхатдан ўтказмоқда. ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаевнинг ёзишича, фақатгина "Олимпик" ўз сафига легионер қўшиб олмади.

"Суперлига клублари орасидан хорижликларни фақатгина "Олимпик" рўйхатдан ўтказмади. Париж-2024 йўлида ташкил топган жамоа чемпионатни тўлиқ маҳаллий мутахассис ва футболчилар билан ўтказади", - дейди Имомхўжаев.

Маълумот учун, "Олимпик" Суперлигани "Сурхон"га қарши ўйин билан бошлайди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар