807
Россия ва Беларусь хоккей, баскетбол ҳамда гандбол бўйича халқаро мусобақалардан четлатилди
Россия ва Беларусь терма жамоалари хоккей бўйича халқаро турнирлардан четлаштирилди. Бу ҳақда Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) сайтида хабар қилинди.
Қайд этилишича, бу қарор «кейинги огоҳлантиришгача» қабул қилинган. Ҳозирча IIHF Россия ва Беларуснинг сентябрь ойигача бўлган барча мусобақаларни ўтказиб юборишини маълум қилди.
Шу тариқа Россия Финляндияда бўлиб ўтадиган катталар ўртасидаги 2022 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этмайди ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини, аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатини, шунингдек, август ойида бўлиб ўтиши керак бўлган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади.
Шунингдек, Россия декабрь ойининг охирида Новосибирск ва Омскда бошланиши керак бўлган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. IIHF келгуси ойларда мусобақани ўтказиш учун янги жой бўйича музокараларни бошлайди.
Шунингдек, Евролига Ижроия кенгаши ҳам 28 февраль куни Украинадаги вазият бўйича қабул қилинган қарорлари эълон қилинди. Унга кўра, Россия баскетбол жамоаларининг Евролига (ЦСКА, УНИКС, «Зенит») ва Еврокубокдаги («Локомотив-Кубан») иштирокини тўхтатишга қарор қилинган.
Бундан ташқари, Европа гандбол федерацияси (EHF) ҳам Россия ва Беларусь жамоалари ҳамда клубларига ташкилот шафелигидаги мусобақаларда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилди. Бу ҳақда EHF матбуот хизмати хабар берди.
Қарор ташкилот ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилишида қабул қилинган ва клублар ҳамда жамоалар даражасидаги барча мусобақаларга тааллуқлидир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФИФА ва УЕФА Россия футбол терма жамоалари ҳамда клубларини халқаро мусобақалардан четлатганди.
Россия, Беларусь, Ҳоккей, Баскетбол, Гандбол, Халқаро мусобақалар, Четлатиш “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди