15:58 / 01.03.2022
3 172

Элдор Шомуродов катта суммага куйдирди...

Элдор Шомуродов катта суммага куйдирди...
Италия футболини ёритишга ихтисослашган www.calciomercato.com сайти Элдор Шомуродовнинг трансфери ўзини оқламагани ҳақида ёзди.

- Бу истеъдод соҳиби “Женоа”да порлаган эди. Юқори савияли ўйин ва чиройли голлар кўргандик. “Рома”даги Шомуродов мавҳум объектга айланди. Ўйинлар сони кам, голлар ҳам жуда оз. Ҳафсала пир бўлгандек. Қарийб 20 миллион евро “осмонга учди", - деб ёзди www.calciomercato.com.

Элдор Шомуродов 2020 йилнинг октябрида “Ростов”дан и”Женоа”га трансфер қилинган эди. Генуяликлар ўзбек футболчиси учун 7,5 миллион евро миқдорида харажат қилган. Кучли бешлик чемпионатларидаги дебют мавсумида ҳамюртимиз А Серияда 31 та учрашувда саккизта гол муаллифи бўлди.

2021 йилнинг ёзида Элдор Шомуродов “Рома” билан беш йиллик шартнома тузди. Ҳужумчимизнинг Рим клубига ўтишини бош мураббий Жозе Моуриньо истаган эди. Аввалига ўртоқлик учрашувлари ва УЕФА Конференциялар лигаси доирасидаги расмий ўйинда гол урган ҳамюртимиз кейинчалик “Рома”га “Челси” ҳужумчиси Тэмми Абрахам олиб келинганидан кейин захирага ўтказилди.

Статистикага эътибор қаратадиган бўлсак, Шомуродво барча турнирларда 29 маротаба майдонга тушди. Шулардан атиги 15 фоизида асосий таркибда ўйнади. Ўйин вақти ҳам қисқа – 974 дақиқани ташкил қилмоқда.

Шомуродов шу ўйинлар давомида тўртта гол ва бешта ассистни амалга оширди.

Абрахамни дўстлари табриклади!

Италия А Серияси доирасида “Рома” сафар учрашувида “Специя”ни сўнгги дақиқада пенальтидан киритилган гол эвазига мағлуб этган эди. Римликларга уч очко келтирган зарбани Тэмми Абрахам берди.

Учрашувдан сўнг Абрахам ижтимоий тармоқда: - Зерикарлими? Ҳечдан кўра кеч яхши. Муҳим уч очко, - деб ёзди Тэмми Абрахам,

Унинг изоҳига “Челси”да бирга ўйнаган дўсти Рис Жеймс, “Манчестер Юнайтед” ўйинчиси Жейдон Санчо, “Рома” ҳимоячиси Крис Смоллинг муносабат билдириб, уни муваффақият билан табриклашди.

Тэмми Абрахам жорий мавсумда 35 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 19 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига тўртта голли пас оширди.

Курашни тўхтатмаймиз...

“Рома” сардори Лоренцо Пеллегрини жорий мавсум ҳақида фикрларини билдирди.

Ҳар бир ўйин муҳим. Биз жорий мавсумда кўпроқ нарсага эришиш имкониятимиз бўлгани рост. Лекин ҳозир ҳам мақсадимиз ўзгармаган. Биз ҳамон мавсумни кучли тўртликдан якунлаш учун курашни давом эттиряпмиз. Жамоанинг кайфияти яхши, - деди Лоренецо Пеллегрини.

“Рома” раҳбарияти жамоа олдига чемпионатда кучли тўртликдан жой олиб, келаси мавсум Чемпионлар лигаси йўлланма олиш, Италия кубогида ғолиб чиқиш ва УЕФА Конференциялар лигасида бош сорвинни қўлга киритиш вазифасини қўйган эди.

Жозе Моуриньо жамоаси мамлакат кубоги мусобақасида “Интер” тўсиғидан ўтолмади. А Серияда кучли тўртликдан анча ортда қолиб келди. “Бўрилар” Конференциялар лигасида ғолиб чиқш учун ҳам анча тер тўкиши талаб этилади.

Элдор Шомуродов, Рома, Тэмми Абрахам, Трансфер

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов катта суммага куйдирди...