Янги мавсумга пухта тайёргарлик кўраётган "Сурхон" сафига бир қатор легионер футболчилар келиб қўшилди. Уларнинг орасида "Реал" Мадрид тарбияланувчиси ҳам бор.
Клуб матбуот хизмати испаниялик футболчи Луис Мигел Куезада Санчес билан битим имзолаганини эълон қилди.
Танишинг: Луис Мигел Қуезада Санчес – 1996 йилнинг 11 февраль куни таваллуд топган. Амплуаси – чап қанот ярим ҳимоячиси.
У Испания ва Донимикан Республикаси фуқаролигига эга. 26 ёшли ўйинчининг юқоридаги легионерлардан фарқли томони шундаки, у “Реал” Мадрид футбол клуби тарбияланувчисидир. 2013 ва 2015 йиллар давомида Луис Санчес “Реал”нинг U-17, U-18 ҳамда U-19 жамоаларида тўп тепган. Сўнгра, “Реал Мадрид Кастиля”да ўйнаган.
Шунингдек, “Олот”, “Кордова” ва “Кадис” клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган. Охирги клуби айнан “Кадис” саналади. Бу футболчи ўз вақтида “Реал”нинг асосий машғулотларида ҳам мунтазам иштирок этган. У пайтда Криштиану Роналду “Реал”да эди. Санчес эса фақат Испания биринчи дивизионида “Реал”га тегишли бўлган “Кастилья”да кўп вақтини ўтказган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Россия томонидан учирилган иккита дрон Молдова ҳудудига қулаб тушди