Фото: Getty Images
Россиялик миллиардер Роман Абрамович «Челси»ни сотишга қарор қилган. Бизнесменнинг баёноти Лондон клубининг расмий сайтида эълон қилди.
- "ОАВда «Челси»га эгалик қилишим ҳақидаги тахминларга изоҳ бермоқчиман.
Аввал ҳам айтганимдек, ҳар доим клуб манфаатини кўзлаб қарорлар қабул қилганман. Шу боис ҳозирги вазиятда клубни сотишга қарор қилдим, чунки бу клуб, мухлислар, ходимлар ҳамда клуб ҳомийлари ва ҳамкорлари манфаатига тўғри келади деб ҳисоблайман.
Клубнинг сотилиш жараёни тезлаштирилмайди, лекин белгиланган тартибда амалга оширилади. Қарзларни қайтаришни сўрамайман. Бу лойиҳа мен учун ҳеч қачон бизнес ёки пулни англатмаган, балки ўйин ва клубга бўлган соф иштиёқимни билдирган.
Бундан ташқари, ўз жамоамга савдодан тушган барча соф даромадларни оладиган хайрия жамғармасини яратишни буюрдим. Жамғарма Украинадаги барча жабрланганларнинг манфаатларини кўзлаб тузилади. Бу жабрланганларнинг фавқулодда ва тезкор эҳтиёжларини қондириш учун маблағлар билан таъминлаш, шунингдек, узоқ муддатли тикланиш саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашни ўз ичига олади.
Билингки, бу жуда оғир қарор бўлди ва клубни бу тарзда тарк этиш жуда оғриқли. Бироқ бу клуб манфаатларига мос келишига ишонаман.
Умид қиламанки, «Стамфорд Бридж»га охирги марта ташриф буюриб, барчангиз билан шахсан хайрлашаман. «Челси»нинг бир қисми бўлиш умр бўйи шараф бўлди ва биргаликда эришган барча ютуқларимиздан фахрланаман. «Челси» футбол клуби ва унинг мухлислари доим юрагимда бўлади", - деди Роман Абрамович.
Маълумот учун, россиялик миллиардер «Челси»ни 2003 йилда 140 миллион фунтга сотиб олган. Жамоа унинг қўл остида жамоа 21 та совринни қўлга киритган. «Челси»нинг ундан 2 млрд доллар қарздорлиги айтилмоқда.
Аввалроқ Абрамович клубни сотувга қўйиб, унга 4 миллиард фунт стерлинг нарх қўйгани, бироқ ҳозирги шароитда 2 миллиарддан кўпроқ пул таклиф қилинмаслик эҳтимоли юқори экани ҳақида хабарлар янграганди.
Эслатиб ўтамиз, 27 февраль куни Абрамович Украинадаги вазият туфайли «Челси» бошқарувини клуб хайрия фондига топширганди.
Роман Абрамович, Челсини сотиш, Россиялик миллиардер, Лондон клуби “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди